Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Учинчи шарт: Ўғирланган нарса Қонун Чиқарувчи тарафидан эгалик қилишга рухсат этилган эътиборга молик мол бўлиши керак. Агар эътиборсиз молни ўғирласа, қўли кесилмайди. Масалан, қушнинг (каптар, бургут) жўжасини ўғирлаган одамнинг қўли кесилмайди. Чунки бу нарсалар мол деб эътибор қилинмайди. Мусулмон одамдан ароқ ва чўчқани ўғирлаган одамнинг ҳам қўли кесилмайди. Бу нарсалар мусулмонмас одамдан ўғирланса қўл кесилади. Чунки улар мусулмон учун эътиборсиз, бошқалар учун эса эътиборли моллардир. Негаки Қонун Чиқарувчи мусулмондан бошқаларга уларга эгалик қилишга рухсат берган. Ароқ идишни ўғирлаганнинг қўли ҳам баҳоси нисобга етган бўлса кесилади. Қуръон ва илмий китоблар ўғрисининг ҳам баҳоси нисобга етган бўлса, қўли кесилади.


Тўртинчи шарт: Қўриқланаётган жойдан ўғирлаб олиб чиқиши керак. Очиқ эшик ёки қўриқланмаётган жой бўлса, қўл кесилмайди. Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади:


«سَمِعْتُ وَرَجُلًا مِنْ مُزَيْنَةَ يَسَأَلُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْحَرِيسَةِ الَّتِي تُوجَدُ فِي مَرَاتِعِهَا, قَالَ: فِيهَا ثَمَنُهَا مَرَّتَيْنِ, وَضَرْبُ نَكَالٍ, وَمَا أُخِذَ مِنْ عِطَنِةٍ فَفِيهِ الْقَطْعُ إِذَا بَلَغَ مَا يُؤْخَذُ مِنْ ذَلِكَ ثَمَنَ الْمِجَنِّ»
«Эшитишимча, музайналик бир киши Пайғамбар с.а.в.дан яйловлардаги қўриқчиси бор қўйлар(ни ўғирлаш) тўғрисида сўраганида, у киши баҳосини икки баробар қилиб тўлаб олинади ҳамда ибрат учун урилади, агар қўйхонадан олинса, олинган нарсанинг баҳоси қалқон нархига етса, (қўл) кесилади, деганлар». Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилишича, музайналик бир киши Пайғамбар с.а.в.дан мевалар(нинг ўғирланиши) хусусида сўраганида, у киши шундай жавоб берганлар:


«مَا أُخِذَ فِي أَكْمَامِهِ فَاحْتُمِلَ فَثَمَنُهُ وَمِثْلُهُ مَعَهُ, وَمَا كَانَ فيِ الْخَزَائِنِ فَفِيهِ الْقَطْعُ إِذَا بَلَغَ ثَمَنَ الْمِجَنِّ»
«Пишиб турган жойидан олиб, кўтариб кетса, олган миқдорича ва яна ўшанчалик тўлайди. Омборлардаги мевалардан ўғирласа, ўғирланган меванинг миқдори

 

68-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222